Аждодларимизнинг буюк мероси!
Х.О.И бундай жумлани барчамиз кўплаб манбаларда
учратганмиз, аммо унинг тўлиқ мазмуни ҳақида хеч ўйлаб кўрганмисиз? Афсуски
орамизда кўпчилик буни тўлиқ англаб етмаган. Тўғри атаманинг номини билиши
мумкин, аммо ҳамма гап, унинг мазмуни, моҳияти ва қай даражада эътиборга лойиқ
эканлигини англашдадир. Ушбу қисқартмани ўқир экансиз, уни икки хил нигоҳ билан
ўқиш мумкин: Унинг моҳиятини тушуна олмаган инсон шунчаки ХОИ деб ўқийди. Аммо
унинг моҳиятини тўлақонли англаган инсон эса унга беихтиёр хурмат билан
юзланган холда Халқ Оғзаки Ижоди дея
фахр туйғуси билан шунчаки ўқимайди балки ижро этади!
Ўқиш давомида эса кўз остида Алпомишнинг Жасорати,
Рустамхоннинг тезкорлигию Кайқубод чалаётган чайқовус жонланади.
Биласизми Халқ
Оғзаки Ижоди туфайли бугунгача ишлатиладиган ажиб бир хазина бор! қоғозга ўзи
икки ёки тўрт қаторгина ёзиладию аммо барча даврлар ва замонлар давомида
инсонни комиллик ва эзгуликга ундовчи мисралар мавжуд. Бундай мисралар номи
“Мақол” дея номланади! Мақолга эса
қуйидагича таъриф беилган: “Халқнинг ўз ижтимоий-тарихий, ҳаётий-маиший
тажрибасидан келиб чиқиб яратган
ҳикматли сўзлар”. Мақоллар бир
неча асрлар давомида оғздан оғзга ўтиб
мана бугунги кунимизда ҳам ўзига хос хурмат билан тилга олинади!
Мисоллар келтирамиз:
“Киши юртида шоҳ бўлгунча, ўз
юртингда гадо бўл!” Ушбу мақолнинг мазмунини бугунги кунда четда
ишлаётган ёки яшаётган бирон бир инсондан сўраш кифоя, сўровингизга у кўзларига
ёш олган ҳолда жавоб берса ажаб эмас.
“Илм бахт келтирар, билм
тахт” “Билмаган айб эмас, Билишга
тиришмаган айб”. Давлат тугар, илм
тугамас.
“Ёлғон айтиб фойда кўрсанг,
Охири зарар топарсан.” “Ваъда-олтиндан қиммат”
“Дарахтни томири сақлар,
одамни-дўсти” “Дўст йиғлатар душман кулдирар”
“Ёмонга бош бўлгунча, яхшига
ёълдош бўл”,”Ёмонга сир айтма, юртга ёяр”
Ўзингиз гувохи бўлганингиздек юқорида келтирилган
мақоллар шунчаки мисол қилиб келтирдик агар барча мақолларни ёзганимизда у
албатта кўплаб китобларни ташкил қилган бўларди. Ва бу мақоллар бир неча асрлар
аввал қўлланилганидек бугунги кунимизда хам ўз мазмунига кўра турли хил
муаммоларни ечимини ўз ичига олади.
Афсуски бугун кун ёшларининг кўпчилиги мақолларга
паст назар билан қарамоқда. Ёшларимизнинг эътибори қай даражада деган савол
билан кўплаб ёшларни кузатдим ва уларга мақолларга оид савол берганимда аксарияти
унга жиддий муносабат билдиршмади, жиддий қараганларнинг аксарияти ҳам мақоллар
ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас! Ва шу ўринда бир савол туғилади: Хўш муаммонинг ечими нимада? мен муаммонинг
ягона ечимини кўраяпман Халқимизда Қуш
инида кўрганини қилади деганларидек муаммонинг ечимини оиладан бошлаш
керак. Агарда инсонга болалигидан Халқ Оғзаки Ижодидаги мақолларга эътибор
беришни ва унга амал қилишни сингдира олинса менимча ўша бола келажакда
маънавий жихатдан жудаям кучли ва мукаммал инсон бўлиб етишишига шубха йўқ.
Таркибига 300 дан ортиқ мақол киритилган Муҳаммад
Шариф Гулханийнинг “Зарбулмасал” асарининг ўзиёқ Гулханийдек Комил инсоннинг мақолларга бўлган
муносабатини билдиради. Мақолларни ўқиб уни маъносини чақар экансиз Халқимизнинг
нақадар доно бўлганлигини беихтиёр англаб етасиз Ва буни англаб етиш эса бизни
улардан қолган буюк меросни асраб
авайлашга ундайди зеро бу биз учун муқаддас бурчдир.
Асадбек
Бобожонов
Комментариев нет:
Отправить комментарий